22–23 июнь кунлари "Ўзбеккосмос" Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган 2026-АSТRОSUММИТда (Астрономия, астрофизика ва космик фанлар бўйича Жаҳон саммитида) иштирок этди.
2026-06-23 15:25:00 / Янгиликлар

Саммит дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи олимлар, тадқиқотчилар, космик агентликлар, университетлар, илмий-тадқиқот институтлари, аэрокосмик компаниялар ҳамда технологик стартаплар вакилларини билим алмашиш, тадқиқот натижаларини тақдим этиш ва профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бирлаштирди.
Тадбир дастури астрономия, астрофизика, космология, планетология, космик миссиялар, сунъий йўлдош технологиялари, Қуёш тизимини тадқиқ этиш, космик кузатувлар, космик тадқиқотларда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳамда космик технологиялар соҳасидаги инновацияларни ўз ичига олган кенг кўламли мавзуларни қамраб олди.


