Ўзбекистон болалар ташкилоти ҳамда "Ўзбеккосмос" агентлиги ҳамкорлигида Ёшлар ойлиги доирасида Қашқадарё вилоятида республика миқёсидаги Cosmic Camp лойиҳаси ташкил этилди
2026-06-16 15:40:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа ёш авлод ўртасида муҳандислик, астрономия, космик технологиялар ҳамда замонавий инноватсион йўналишларга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш ва келажак касбларига йўналтириш мақсадида ўтказилди.
Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун махсус тематик павилионлар ташкил этилиб, уларда космик технологиялар, робототехника, SТЕМ таълими, астрономия ва муҳандислик йўналишлари бўйича интерактив кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда амалий машғулотлар намойиш этилди.
Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш, инноватсион ишланмалар билан яқиндан танишиш ва янги билим ҳамда кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўлдилар.
Cosmic Camp нафақат қизиқарли таълимий майдон, балки ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, уларни илм-фан ва технологиялар соҳасида янги ғоялар яратишга руҳлантирувчи муҳим платформага айланди.
