"Ўзбеккосмос" агентлиги вакиллари Венада бўлиб ўтаётган COPUOSнинг 69-сессиясида иштирок этиб, Ўзбекистоннинг космик соҳадаги ютуқларини намойиш этмоқда ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
2026-06-12 14:50:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" агентлиги вакиллари Венада бўлиб ўтаётган COPUOSнинг 69-сессиясида иштирок этиб, Ўзбекистоннинг космик соҳадаги ютуқларини намойиш этмоқда ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Хусусан, сессия доирасида Марказий Осиё тарихида илк бор Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган IAC 2028 — Халқаро астронавтика конгрессининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, 2027 йил баҳорида Ўзбекистонда БМТнинг сув ресурсларини бошқаришда космик технологиялардан фойдаланишга бағишланган VII Халқаро конференцияси (Спаcе4Wатер) ўтказилиши тасдиқланди.
COPUOSдаги иштирок Ўзбекистоннинг жаҳон космик ҳамжамиятидаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда.




