School 21 ва Uzcosmos ҳамкорлигида “Мission: Moon” таълим платформаси доирасида интерактив воркшоп бўлиб ўтди
2026-05-23 11:25:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида болалар ва ота-оналар илм-фан ҳамда космос оламига шўнғишди. “Фижитал” форматдаги ушбу лойиҳа онлайн топшириқлар ва School 21 кампусидаги амалий машғулотларни ўзида бирлаштирди.
Иштирокчилар платформадаги қизиқарли миссиялар ва тестларда қатнашиб, офлайн вазифалар орқали билимларини амалда қўллаб кўришди. Шунингдек, улар космик технологиялар билан яқиндан танишиб, ўзларини ҳақиқий космик миссия иштирокчисидек ҳис қилишди.
