100 дан ортиқ ўқитувчилар космик технологиялар, SТЕМ ва инновацион таълим методикалари бўйича амалий тайёргарликдан ўтдилар
2026-05-20 17:05:00 / Янгиликлар

Дастур доирасида гидравлик ракеталар билан ишлаш, механика ва аэродинамика асослари, CubeSat макетларини йиғиш, астробиология асослари, Марс базасини лойиҳалаш, SТЕМ-ўйинлар ва бошқа кўплаб йўналишлар қамраб олинди.
Дастур якунида иштирокчиларга тайёр сценарийлар, методик материаллар ва сертификатлар тақдим этилди.
Ўқитувчилар учун мўлжалланган Space Camp дастури "Ўзбеккосмос" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Келажак” маркази ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.


