Ўзбекистон космик технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-05-20 16:15:00 / Янгиликлар

“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Жанубий Кореянинг етакчи университетларидан бири – KAIST ўртасида космик таълим ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилсиҳ бўйича меморандум имзоланди.
Бунинг натижасида томонлар қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, сунъий интеллект ва дастурлаш соҳасида илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзбек талабалари, муҳандислари ва тадқиқотчилари учун янги имкониятларни яратиш бўйича биргаликда иш олиб боришади.
Бугун ёш мутахассислар илғор билим ва замонавий технологияларга йўл очмоқда, эртага эса айнан улар янги Ўзбекистоннинг космик тараққиётига хизмат қиладиган инновацион ечимларни яратади.



