Uzcosmos агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикасининг "Келажак" маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-05-04 15:55:00 / Янгиликлар

Ушбу меморандум доирасида томонлар космик технологиялар, инновациялар ва таълим йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларни замонавий илм-фан ва рақамли технологияларга кенг жалб этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
Ҳамкорлик доирасида иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар яратиш, STEM таълими, космик тадқиқотлар ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

