Uzcosmos агентлиги ходими Bukhara Night Race 2026 тунги югуриш пойгасида юқори натижа қайд этиб, етакчилар сафидан жой олди
2026-04-23 10:05:00 / Янгиликлар

Мазкур марафон юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик, кучли ирода, чидамлилик ҳамда аниқ ишлаб чиқилган стратегияни талаб этади. Айнан шундай шароитда агентлик ходими ўзини энг яхши томондан намоён этиб, пухта тайёргарлиги ва бой тажрибасини кўрсатди.
Пойга давомида у марафон пейсмеикерлари жамоаси таркибида ҳаракатланди — яъни иштирокчиларга белгиланган темпни барқарор ушлаб туриш ва кутилган натижа билан маррага етиб боришда ёрдам берувчи югурувчилар сафида бўлди.
Ушбу ютуқ нафақат унинг шахсий муваффақияти, балки бутун Uzcosmos агентлиги жамоаси учун фахрдир. Энг муҳими, бундай натижалар ёшлар учун кучли мотивация ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.


