Uzcosmos вакили Республика болалар кутубхонасида 40 нафар ёш иштирокчи учун очиқ маъруза ўтказди
2026-04-21 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда космосни ўзлаштиришнинг асосий босқичлари: биринчи сунъий йўлдош учиришдан тортиб замонавий орбитал гуруҳларгача бўлган барча жараёнларга тўхталиб ўтилди. Агентликнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда сунъий йўлдош тасвирлари қандай қайта ишланиши ва мамлакатимиз ҳудудида ундан фойдаланилиши билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида тушунчалар берилди.
Ёш иштирокчилар мавзуга катта қизиқиш билдирди ва ўз фаолликлари билан ажларлиб турди.

