Буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудига 690 йил тўлди
2026-04-09 14:25:00 / Янгиликлар

Амир Темур нафақат қудратли салтанат барпо этган буюк шахс, балки илм-фан, айниқса, астрономия ва фалакиёт ривожига катта эътибор қаратган тарихий сиймодир. Унинг даврида илм аҳли қўллаб-қувватланган, юлдузлар ва фазони ўрганиш учун мустаҳкам замин яратилган. Бу эса кейинчалик Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар етишиб чиқишига хизмат қилди.
Бугунги кунда ҳам "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан амалга оширилаётган космик тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар ана шу буюк илмий мероснинг давомидир.
Юртимиз равнақи ва илм-фан тараққиёти йўлида Амир Темур мероси биз учун доимо илҳом манбаи бўлиб қолади.
