Uzcosmos ва АҚШ универистети ўртасида меморандум имзоланди
2026-04-08 11:30:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Uzcosmos агентлиги янги авлод муҳандисларини тайёрлаш, космик технологиялар билан ишловчи ёшлар авлодини шакллантириш мақсадида космик таълим йўналишида кўплаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.
Хусусан, Тошкентдаги American University of Technology университети билан имзоланган меморандум бунга ёрқин мисолдир. Унинг доирасида STEM ва қўшма академик дастурларни йўлга қўйиш, халқаро экспертлар иштирокида билим алмашиш, талабалар учун Space Club ва амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, CubeSat ва сунъий йўлдош технологиялари бўйича тажриба алмашиш каби ташаббуслар ўрин олган






