Ўзбеккосмос жамоаси VIII Тошкент халқаро марафонида фаол иштирок этди
2026-04-07 10:15:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи спорт тадбирлари тобора оммалашиб бормоқда. Айниқса, югуриш - инсон иродаси, матонати ва бирдамлигининг тимсолига айланган. Куни кеча пойтахтда ўтган VIII Тошкент халқаро марафони ҳам жамоатчиликни жисмоний фаолликка жалб этиш ҳамда турли ташкилотлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бу йилги марафонда 30 дан ортиқ давлатдан 15 000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Улар орасида “Ўзбеккосмос” агентлиги ходимлари ҳам “Узcосмос” жамоаси сифатида фаол иштирок этиб 5 км, 10 км, 21 км ва 42.2 км масофаларни муваффақиятли босиб ўтишди. Ҳар бир километр - иродани, соғломликни ва жамоавий руҳни ифодалади.
Қайд этиш лозим, Тошкент халқаро марафони йилдан-йилга ўз нуфузи ва қамровини кенгайтириб, нафақат профессионал спортчилар, балки турли соҳа вакиллари, жумладан давлат ташкилотлари, хусусий сектор ва ёшлар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбеккосмос агентлиги ходимлари марафоннинг турли йўналишларида қатнашиб, жисмоний фаоллик ва соғлом ҳаёт тарзига содиқлигини яна бир бор намоён этди.







