Space Technology Conference 2026 отмечает 5-летие в Узбекистане
2026-03-31 10:30:00 / Янгиликлар

Тошкент, [2026 йил 30 март] – Ўзбекистон минтақадаги космик саноат марказига айланмоқда: Space Technology Conference – Central Eurasia (STC) ўзининг 5 йиллигини 2022 йилда илк бор мезбонлик қилган мамлакат — Ўзбекистонда нишонламоқда.
SТС Марказий Евросиё минтақасида космик экотизимни ривожлантириш ва ҳудудни глобал космик ҳамжамият билан янада яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган халқаро платформадир. Ташкил этилганидан буён ушбу тадбир минтақа космик саноати етакчилари учун ҳар йили ўтказиладиган муҳим учрашув майдонига айланди. У глобал тижорат ташкилотларига минтақавий ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилиш, бизнес имкониятларини ўрганиш, инновацияларни намойиш этиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун ноёб имконият яратади.
Буюк Британиянинг Dialogue Events компанияси томонидан ташкил этилган ва Ўзбекистон Миллий космик агентлиги — «Ўзбеккосмос» мезбонлигида ўтказилаётган SТС 2026 нуфузли InterContinental меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Унда 32 та давлатдан 24 та ҳомий ва 400 нафар делегат иштирок этиб, Марказий Евросиё космик экотизимининг ривожи ҳамда халқаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Анжуман Озарбайжон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон каби давлатларнинг миллий космик маъмуриятлари, шунингдек Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU, Халқаро астронавтика федерацияси (IAF), RCC, Осиё-Тинч океани космик ҳамкорлик ташкилоти (APSCO), TÜBİTAK UZAY каби халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва уларда фаол иштирок этилмоқда. SТС 2026 космик соҳадаги сўнгги инновациялар, тенденциялар ва муаммоларни ёритиб беради ҳамда билим алмашиш, тармоқни кенгайтириш ва трансчегаравий ҳамкорлик учун ноёб платформани тақдим этади.
Дастур доирасида асосий маърузалар, очилиш нутқлари ва Ўзбекистон, Озарбайжон ҳамда Қозоғистон томонидан тақдим этиладиган миллий космик шарҳлар, техник сессиялар, панель муҳокамалар, кўргазма стендлари, юқори даражадаги (C-level) G2B ва B2B учрашувлар, шунингдек турли нетворкинг тадбирлари ўрин олган.
СТС 2026 доирасида қатор нуфузли халқаро меҳмонлар ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Озарбайжон Республикаси Космик агентлиги (Азерсосмос) бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Дунай Бадиркҳанов, Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмик қўмитаси раиси ўринбосари Куандйк Шуленбаев, Туркия космик агентлиги (TUA) раиси ва президенти Юсуф Кираç, Халқаро астронавтика федерацияси (IAF) ижрочи директори доктор Кристиан Файхтингер, APSCO Бош котиби доктор Жианг Ҳуи, Турксат компанияси бош директори Аҳмет Ҳамди Аталай ва бошқалар қатнашмоқда. Бу эса тадбирнинг глобал космик ҳамкорлик учун муҳим платформа эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Шунингдек, анжуманда Axiom Space компанияси астронавти ва NASA нинг собиқ астронавти Майкл Лопес-Алегриа ҳам иштирок этмоқда. Унинг қатнашуви конференциянинг инновациялар, тижорат космик парвозлари ва халқаро ҳамкорликка қаратилган эътиборини намоён этади. У билан бирга Туркиянинг илк астронавти, TUA вакили Алпер Гезеравсı ҳам қатнашмоқда. Улар Халқаро космик станцияга амалга оширилган АХ-3 миссиясида биргаликда парвоз қилган.
Дунёнинг етакчи технологик компаниялари ушбу тадбирни ҳомийлик, кўргазма ва фаол иштирок орқали қўллаб-қувватламоқда. Бу эса SТС 2026нинг тез ривожланаётган минтақавий космик экотизимда ҳамкорликни ривожлантириш ва бизнес алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим платформа эканига бўлган юқори ишончни ифодалайди. Жумладан, қуйидаги компаниялар ҳомий сифатида иштирок этмоқда:
Кўргазма иштирокчилари: AI & Digital Ministry, SMC, ST Engineering, UzSAT
SТС 2026 Марказий Евросиёнинг глобал космик харитадаги ўрнини мустаҳкамлаб, янги ҳамкорликлар ва инновацияларни ривожлантиришга хизмат қилади.








