Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги иқтидорли ёшларни “Ёш муҳандис” танловининг ҳудудий босқичига таклиф қиламиз.
2026-03-17 10:15:00 / Янгиликлар

Танлов 2026 йилнинг 4 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиалида бўлиб ўтади.
Робототехника бўйича лойиҳаларингизни, муҳандислик ишланмаларингизни ва дастурий ечимларингизни тақдим этинг.
Энг яхши лойиҳалар ҳомийлар, илмий марказлар ва инновацион дастурлар томонидан қўллаб-қувватланади.
Рўйхатдан ўтиш: https://training.cmspace.uz/youth-projects/17
Маълумот учун: +998 91 693 43 94
