Туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун семинар-тренинг ўтказилди.
2026-03-03 11:25:00 / Янгиликлар

“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар туманлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун семинар-тренинглар ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан ташкил этилди.
Семинар-тренинг иштирокчилари аэрокосмик технологияларни жорий этиш орқали иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш имкониятлари билан таништирилди.
Машғулотлар давомида соҳа мутахассисларига аэрокосмик технологиялардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида экин ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун экин ерларини хариталаш ва рақамлаштириш, ўсимликларнинг вегетатсия ҳолатини мониторинг қилиш, экин майдонларидаги аномал ҳолатларни аниқлаш ва сувдан унумли фойдаланиш даражасини таҳлил этиш усуллари ва имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.


