“Ўзбеккосмос” агентлигида Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
2026-02-10 18:25:00 / Янгиликлар

Тадбирда буюк мутафаккир ва давлат арбоблари — Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий ва илмий мероси, уларнинг миллий маданиятимиз ва маънавиятимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Буюк аждодларимиз асарларида акс этган инсонийлик, ватанпарварлик, илм-фан ва бунёдкорлик ғоялари бугунги кунда ҳам ёш авлод учун муҳим маънавий манба экани таъкидланди. Тадбир иштирокчилари томонидан Навоий ва Бобур ижодидан намуналар ўқилди.
Тадбирда буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, шунингдек, илм-фан ва инновациялар соҳасида улуғ алломаларимизга муносиб авлод бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур маънавий-маърифий учрашув иштирокчиларда буюк аждодларимиз меросига бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлаб, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини оширишга хизмат қилди.
Шу билан бирга, Агентликнинг бир гуруҳ ходимлари буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида ҳамда “Туркистон” санъат саройида ташкил этилган бадиийлаштирилган “Назм ва наво кечаси”да иштирок этдилар.



