Буюк аждодларимиз – миллий ғуруримиз
2026-02-09 17:40:00 / Янгиликлар

Ҳар йили юртимизда ўзбек адабиёти ва давлатчилиги тарихида беқиёс ўрин тутган икки буюк сиймо – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланади.
Алишер Навоий – она тилимизни юксак адабий даражага кўтарган, инсонпарварлик ва адолат ғояларини асарларида мужассам этган мутафаккир бўлса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шоир, саркарда ва давлат арбоби сифатида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган буюк шахсдир.
Уларнинг бой мероси бугун ҳам бизни илмга, ватанпарварликка ва юксак маънавиятга чорлаб келмоқда.
Видеони кўриш учун шу ерга босинг
