Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Nagin Cox билан учрашув ўтказилди
2026-01-21 14:20:00 / Янгиликлар

Космонавтика соҳасидаги таниқли эксперт Nagin Cox талабалар билан учрашувда Марсга амалга оширилган миссияларда иштирок этиш тажрибаси билан ўртоқлашиб, NASA Space Apps Challenge танловида ғолиб бўлган лойиҳалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу билан бирга, космик технологияларни ривожлантириш бўйича талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавобларни бериб ўтди.
Nagin Cox билан интервью тез орада YouTube каналимизда тақдим этилади. Янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг.
