“Ўзбеккосмос” агентлигида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди
2026-01-14 18:10:00 / Янгиликлар

“Ўзбеккосмос” агентлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир юқори ташкилий савияда ташкил этилди ва байрамона кайфиятда ўтказилди.
Тадбир давомида миллий армиямиз нуфузини юксалтириш, мудофаа салоҳиятини ошириш, Қуролли Кучларнинг мамлакат тинчлиги ва дахлсизлигини таъминлашдаги муҳим ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, асраш, мамлакат барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш, Ўзбекистон халқининг тинч ва фаровон ҳаётини сақлаш йўлида миллий армиямизнинг ўрни беқиёс экани, Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи экани алоҳида қайд этилди. Ушбу йўлда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш долзарб масала эканлиги таъкидланди.
Ушбу сана муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси учун “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг махсус эсдалик нишонлари билан тақдирландилар.


