Uzcosmos халқаро ҳамкорлигини кенгайтирмоқда
2025-11-24 11:35:00 / Янгиликлар

«Uzcosmos» ва STAR.VISION сунъий йўлдош технологиялари ва космик иловаларни ривожлантириш бўйича стратегик меморандум имзолади. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш, университетлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
STAR.VISION ўзининг гиперспектрал сунъий йўлдошларидан бирига «Самарқанд-2028» номини беришга рози бўлди ва 2028 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Халқаро Астронавтика Конгрессини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ҳамкорлик миллий пахта ва буғдой хариталарини яратишда гиперспектрал маълумотлардан фойдаланишни ҳам қамраб олади.
