Яна саноқли дақиқалардан сўнг Германия пойтахти Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бошланади
2024-04-19 12:40:00 / Янгиликлар
Айни пайтда Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг конгресс залида икки мамлакатнинг соҳа масъуллари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари ва йирик компаниялари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари жам бўлмоқда.
ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
