Бугун пойтахтимиздаги Инха университетида “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” мавзусида III ёшлар илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
2024-04-05 16:30:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон каби қатор хорижий мамлакатлардан келган ёш олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида сўз боради.
