Тиббиёт олий ўқув юртлари соҳага оид дарсликлар билан қандай таъминланмоқда?
2024-04-04 17:25:00 / Янгиликлар

Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июлдаги тегишли қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 23 августдаги буйруғи асосида ўтган йил вазирлик тизимида “Тиббий таълимда ўқув ресурсларини яратиш ва ривожлантириш маркази” ташкил этилди.
Шунингдек, тиббий таълим адабиётларининг таркиби ва мазмуни жиҳатидан замонавий талабларга жавоб беришини таҳлил қилиш бўйича профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан 16 та бакалавриат йўналишларининг 1-босқичи учун фойдаланилаётган дарсликларнинг мазмунан бугунги кун талабларига жавоб бериши таҳлил қилинди.
Ўрганиш натижалари асосида 1-босқич талабалари учун эҳтиёж юқори бўлган дарсликлар рўйхати шакллантирилди.
Шу билан бирга, олий таълим муассасаларидаги ўқув адабиётлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улар билан таъминланиш даражаси ўрганилди. Унга кўра, 16 та бакалавриат йўналишининг 1-босқичида жами ўтиладиган 131 та фаннинг 46 тасида талабалар сонига нисбатан эҳтиёж мавжудлиги, 131 та фандан 32 таси (24,4 фоиз) охирги 2022-2023 йилларда яратилгани аниқланди.
Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда марказ томонидан 2022-2023 йилларда яратилган 19 та фандан 84 та муаллифнинг дарсликлари харид қилинди.
Жумладан, 8 та фандан ўзбек тили лотин ёзувидаги маҳаллий янги адабиётлар харид қилиниб, юртимиздаги 11 та тиббиёт ва фармацевтика ОТМларига тарқатилди. Шунингдек, 4 та номланишдаги хорижий (Россия) дарсликлар харид қилиниб, 10 таси ўзбек тилига таржима қилинди.
Қолаверса, 1-босқич учун давлат тили лотин ёзувидаги тиббий таълим адабиётларидан 3600 дона харид қилинди. Мамлакатимиздаги 11 та тиббиёт ОТМлари бўйича ушбу адабиётларнинг тақсимоти ўтказилиб, улар жорий йил охиригача таъминланади.
Шунингдек, айни пайтда Германия билан ҳамкорлик меморандуми доирасида “Lecturio GmbH” компанияси билан ўзбек тилида тиббий таълим ресурсларини яратиш устида келишувлар олиб борилмоқда.
Жорий йил марказ томонидан олий таълим муассасаларини умумкасбий ва махсус фанлари бўйича ўқув ресурслари билан таъминлаш ишлари давом эттирилиб, асосий эътибор 1-4-босқич талабалари учун талаб этиладиган адабиётларга қаратилади.
Бундан ташқари, Ректорлар кенгаши таклифига асосан ривожланган мамлакатларнинг замонавий ўқув ресурслари ҳамда адабиётларини харид қилиш ва таржима қилиб, нашр эттириш режалаштирилган.
Бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 8 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Мазкур маблағлар доирасида олий тиббий таълим муассасаларининг иқтидорли профессор-ўқитувчилари орасида махсус фанлардан энг яхши электрон мультимедияли ўқув ресурсларини яратишга оид танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
