Буйрак касалликлари — инсон ҳаёти учун хавфли
2025-09-17 16:00:00 / Янгиликлар
Буйрак касалликлари — инсон ҳаёти учун хавфли. Аммо замонавий тиббиётда бундай беморларни даволаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш энди муаммо эмас.

Хусусан, юртимизда ҳам ушбу йўналишда янги диагностика технологиялари, самарали муолажа усуллари, инновацион ёндашувлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази бу борада салмоқли натижаларга эришяпти.
ССВ Матбуот хизматининг ушбу муассаса фаолиятидан тайёрлаган видеолавҳаси яқин вақтларда эълон қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


