Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали...
2024-03-17 11:40:00 / Янгиликлар
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали ўтган йили 18 миллиард сўмга яқин бюджет маблағлари эвазига бунёд этилган янги замонавий типдаги бинода фаолият юритмоқда.
Марказда тизимнинг асосий кучини ташкил қиладиган вилоятнинг 17 минг 500 нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари амалиётга ўта яқин ҳолда ўқитилади. Амалий машғулотларнинг барчаси 300 дан ортиқ муляжлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган симуляция тренинг хоналарида олиб борилади.
ССВ Матбуот хизматининг Навоий вилоятидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказдаги замонавий шароитлар ҳақида батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
