Пойтахтимизда “Саратон профилактикаси ва назорати” мавзуида Ўзбекистон — Хитой онкологик анжумани бўлиб ўтди
2025-07-18 18:55:00 / Янгиликлар
Унда Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларида фаолият юритаётган 200 нафардан ортиқ мутахассислар ҳамда Хитой Халқ Республикасидан 20 нафардан зиёд олим ва онкологлар қатнашди.
Икки давлат ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда илғор технологиялар юзасидан ўзаро тажриба алмашилди ҳамда саратон профилактикаси, уни эрта ташхислаш ва самарали даволашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Анжуманда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
