Наманганда “Тез ёрдам”га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмади
2025-07-10 15:15:00 / Янгиликлар

Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақирувлар сабаб бўлади.
Рақамларга кўра, 2025 йилнинг ўтган олти ойи давомида “103” хизматига жами 849 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Таққослаш учун айтсак, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг айни шу даврида 1 255 тани ташкил этган. Бундан кўриш мумкинки, ушбу турдаги мурожаатлар cони тобора камайиб бормоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Сурхондарё вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 177 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 140 та. Шунингдек, Самарқанд вилоятидан 127 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 11 та!
Эътиборлиси, сўнгги олти ойда Наманган вилоятида “Тез ёрдам”га бирорта ҳам ёлғон чақирув келиб тушмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
