Беморнинг бир турдаги текширувдан поликлиникада алоҳида, туман шифохонасида алоҳида, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида такрор-такрор
2025-07-07 16:35:00 / Янгиликлар
Беморнинг бир турдаги текширувдан поликлиникада алоҳида, туман шифохонасида алоҳида, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида такрор-такрор ўтишдан халос бўлиши аҳолининг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежашига шубҳа йўқ.
Ўз навбатида, шифокорлар қабулига кириш учун узундан-узоқ навбатлар, сансалорлик ва сарсонгарчиликларнинг барҳам топиши — одамларимиз тизимдаги ислоҳотлардан кутаётган натижа.
Хўш, бу борада Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилишга доир тажриба-синов лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
ССВ Матбуот хизматининг ушбу манзилдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
