Пойтахтимизда Марказий Осиё эндоурологларининг I Конгресси ўз ишини бошлади
2025-06-19 11:25:00 / Янгиликлар
Унда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Италия, Дания, Франция, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Сингапур, Грузия, Озарбайжон каби 20 га яқин давлатлардан 400 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар маърузалари билан қатнашиб, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтишмоқда.
Мазкур конгресс Марказий Осиё минтақасида эндоурология йўналишидаги илк йирик илмий-амалий платформа бўлиб, соҳанинг долзарб масалалари, илғор технологиялари ва замонавий ёндашувларини муҳокама қилиш имконини бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
