ССВ: Давлат даволаш муассасасига биринчи бор замонавий робот-хирург қурилмаси келтирилди
2025-06-17 17:10:00 / Янгиликлар
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, замонавий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Таъкидлаш керак, “REVO-I” русумли ушбу ноёб робот-хирург Кореянинг “Meere” компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг имкониятлари жуда кенг.
Хусусан, мазкур қурилма ёрдамида бажариладиган амалиётлар бемор ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа аъзоларга таъсир қилмаслиги, минимал қон йўқотиш билан кечиши ва операциядан кейинги реабилитация жараёни қисқа экани билан муҳим аҳамиятга эга.
Бу ҳақда яқин соатлардаги материалимизда батафсил маълумот берамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
