Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида Тиббий хизмат сифатини ички назорат қилиш ҳамда оналар ва гўдаклар
2025-06-12 14:45:00 / Янгиликлар

У марказнинг ҳудудий филиаллари билан тўғридан-тўғри ва узлуксиз алоқани таъминлайдиган, шунингдек, тиббий хизматлар самарадорлигини реал вақт режимида мониторинг ва таҳлил қилиш, ўта оғир вазиятларга тезкорлик билан муносабатда бўлиш ва профилактика чораларини амалга ошириш имконини берадиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
Шу билан бирга, муассасанинг поликлиника бўлимида капитал таъмирланиб, модернизация қилинган рўйхатхона ҳам очилди. Янги макон беморларга қулай ва технологик жиҳатдан илғор хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартларига тўлиқ жавоб беради.
Бу ерда маълумотлар базаси модернизация қилинди, электрон поликлиника жорий этилди, бу эса қайд этиш, таҳлилларни тайинлаш, даволаниш ва бемор тарихини кузатишни рақамли тарзда юритиш имконини беради.
Бу ҳақда кейинги материалларимизда батафсил маълумот берамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


