Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Таиланднинг нуфузли “Samitivej”
2025-06-12 14:05:00 / Янгиликлар
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Таиланднинг нуфузли “Samitivej” халқаро болалар шифохонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Битимдан кўзланган мақсад тиббий хизматлар сифатини ошириш, билим алмашиш ва кадрлар малакасини ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Томонлар келгусида биргаликда клиник амалиёт, академик алоқалар ва тиббий тадқиқотларни яхшилашда қўшма фаолият олиб боришади.
Бу ҳақда батафсил келгуси материалларимизда хабар берамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


