Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Гемофилия ва қон ивиш тизими бузилиши касалликларини даволашдаги замонавий ёндашувлар” мавзусидаги
2025-06-04 11:45:00 / Янгиликлар
Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Гемофилия ва қон ивиш тизими бузилиши касалликларини даволашдаги замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда маҳаллий мутахассислардан ташқари, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида гемофилия ва даволаш қийин бўлган қон хасталикларини ташхислаш ва даволаш борасидаги янги ёндошувлар бўйича маърузалар тингланиб, хорижлик мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.
Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
