Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда “Офтальмологияда инновацион технологиялар – 2025” номли II халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
2025-05-17 09:45:00 / Янгиликлар
Унда маҳаллий ва хорижий мутахассислар глаукомани даволашда замонавий трендлар, кўз олд қисми патологияларини даволашда инновациялар, катаракта ва кўз орқа бўлаги хасталикларини ташхислаш ва даволашда янги ёндашувлар, болаларда кўз касалликларини ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари каби мавзуларда ўзаро фикр алмашди.
Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
