Хабар берганимиздек, бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб “Соғломлаштириш ойлиги”га старт берилди
2025-04-25 18:05:00 / Янгиликлар
Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган ушбу акцияда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли вакиллари малакали шифокорлар, тор соҳа мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, ётиб қолган кексалар, ногиронлиги бор беморлар яшаш хонадонининг ўзида махсус мобил бригадалар томонидан текширувлар билан қамраб олинди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали ушбу тадбир тафсилотлари билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
