Бу ерга келганлар — турфа қисмат эгалари
2025-04-25 16:50:00 / Янгиликлар
Бу ерга келганлар — турфа қисмат эгалари. Кимдир юришга қийналади, бошқасининг юраги, буйраги ёки жигари хаста. Яна баъзилар туғма нуқсони бор жигарбанди тузалишидан умидвор. Барчаси — давлатимиз кўмагига муҳтож.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ана шундай беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимиз бўйлаб “Соғломлаштириш ойлиги”га старт берилди.
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида бугун Қибрай туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тўшакка михланиб қолган беморлар эса махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан бу ҳақда тайёрланган видеоматериал яқин вақтларда эътиборингизга ҳавола этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
