Самарқанд шаҳрида “Замонавий эндокринологиянинг долзарб масалалари: инновациялардан реал клиник амалиётгача” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланди
2025-04-23 11:45:00 / Янгиликлар
Анжуман Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг иштирокчиларга йўллаган видеотабриги намойиши билан бошланди.
Ушбу нуфузли тадбирда Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Беларусь, Грузия, Қозоғистон каби давлатлардан соҳанинг энг етакчи мутахассислари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.
Анжуманда таъкидланганидек, эндокрин тизими инсон танасида барча ҳаётий жараёнларни тартибга солишда асосий роль ўйнагани боис бу йўналишдаги хасталикларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва асоратлари хавфини камайтириш жуда муҳим. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эндокрин касалликлар скринингидан ўтказиш тизими йўлга қўйилгани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
