Хусусий клиникалар: Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун қандай ускуналар талаб этилади?
2025-04-22 14:30:00 / Янгиликлар

— Тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ хусусий клиникалардан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун бир қанча зарур ускуна ва бошқа техник воситалар, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақида маълумотлар талаб этилади, — дейди мутахассис.
— Хусусан, ушбу маълумотда:
тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами;
ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси;
ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши лозим.
Бундан ташқари, танланган ҳар бир ихтисослик бўйича тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар рўйхати мавжуд.
Жумладан:
мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;
мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган метрологик меъёр ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос ускуналар ҳамда бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника;
терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;
туғуруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғуруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган гўдакларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш;
хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими бўлиши талаб этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
