Хусусий клиникаларда фаолият юритиш учун тиббиёт ходимларига қандай талаблар қўйилган?
2025-04-21 16:25:00 / Янгиликлар

— Хусусий тиббиёт — доимий ривожланиб борувчи соҳа бўлиб, унинг фаолияти белгиланган талаблар асосида тартибга солиб борилади, — дейди у. — Унга кўра, нодавлат клиникаларда фаолият юритиш учун шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасига бир қанча талаблар қўйилган.
Жумладан:
стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлимини ташкил этиш учун жарроҳлик амалиётини бажарувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифасига, ассистент-врач хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифасига, анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси камида биринчи малака тоифасига;
бош шифокор — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассислар (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифага;
хорижий мутахассис — агар у операция қилувчи врач бўлса, камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёхуд клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномасига;
туғруқни қабул қилиш — акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант-врачлар камида биринчи малакавий тоифага;
мутахассис-врачлар — белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификатга;
хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассис — хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш)га оид гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса) ҳамда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжатга;
тиббиёт ходими — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса)га эга бўлиши талаб этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
