Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида “Гемодиализ ва гемотрансфузия олаётган беморлар орасида парентерал вирусли гепатитларни ташхислаш ва даволаш”
2025-04-10 10:45:00 / Янгиликлар

Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилди.
Унда гемодиализ ва гемотрансфузия муолажаларини олаётган беморлар орасида парентерал гепатитларни эрта аниқлаш, даволаш ва ташхислаш дастурини самарали амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон вирусли гепатит бўйича эндемик мамлакатлар тоифасига киритилган. 2018 йилдан бошлаб юртимизда гепатит B ва C скринингини ташкил этиш ва вирусга қарши терапиядан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, 2022 йил 16 майда қабул қилинган “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори асосида 2030 йилгача мамлакатимизда гепатитнинг C турини бартараф этиш ва B турини камайтириш кўзда тутилган. Бу ЖССТ томонидан белгиланган глобал мақсадларга тўлиқ мосдир.
Семинарда ушбу хасталикни аниқлаш ва даволаш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, юқумли касалликлар шифохоналари мутахассислари, тиббиёт олий ўқув юртларининг тегишли кафедралари ходимлари иштирок этмоқда.
Ўқув семинари якунида қатнашчиларга тегишли сетификатлар топширилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.



