Асилбек Худаяров ва Ханс Клюге ҳамкорлик стратегиясини имзолади
2025-04-07 20:45:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ЖССТ ва Ўзбекистон ўртасида 2025 – 2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясини имзолади.
Стратегия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан мамлакатимиз учун ишлаб чиқилган ва ҳудудимиз учун мослаштирилган бўлиб, Ўзбекистон халқининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилашга ҳамда мамлакатни соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларга эришишда қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ушбу ҳужжат ҳаракатлар учун қўлланма бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасини трансформация қилиш борасидаги умумий қарашлар ва устувор йўналишларни акс эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
