Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил сарҳисоби
2023-12-21 12:40:00 / Янгиликлар

ЯНВАРЬ
Январь ойи бошида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш механизмлари атрофлича муҳокама қилиниб, зарур вазифалар белгилаб олинди.
Сеул шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясининг расмий ваколатхонаси очилди.
Наманганда Республика кўз микрохирургияси маркази филиали иш бошлади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Олган Бекар бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Туркиянинг Соғлик билимлари университети ректори Жавдат Эрдол билан манфаатли келишувларга эришилди.
Ўзбекистон — Сингапур бизнес-форумида Нанян технология университети билан юртимиздаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари соҳа бошқаруви, тиббиёт инженерияси, тизимда ахборот технологиялари, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш йўналишлари бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
Тиббиёт тарихида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олинди.
Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Такаши Хатори билан мулоқот ўтказиб, унда бир неча тиббиёт муассасасида япон менежментини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.
“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
1 январдан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди.
“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 110 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали вакиллари ва Россиядан келган етакчи мутахассислар иштирокида Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида мингга яқин эҳтиёжманд аҳоли вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
