Германияга ишга борган ҳамширалар қанча маош олади?
2025-04-01 11:25:00 / Янгиликлар

Қуйида белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтиб, ушбу мамлакатда фаолиятини бошлаган ҳамширалар қанча маош олиши, уларга яратилган шароитлар хусусида батафсил маълумот берамиз.
Гап шундаки, Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастуридан муваффақиятли ўтган номзодларга “Globogate Recruiting GmbH” компанияси томонидан қуйидаги харажатлар қопланади ва хизматлар кафолатланади:
ишга бепул жойлаштириш, хизматлар ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов олинмайди;
ҳужжатлар таржимаси, таржималарни сертификатлаш ва бепул аутентификация қилиш;
А1 дан В2 гача немис тилидаги бепул курслар (ўқитувчилар учун тўлов, ўқув материаллари ва бошқалар);
Тошкентдаги Гёте институтида немис тилидан бепул имтиҳон;
ИШ ҲАҚИ — 2200 евродан бошланади;
Германия ҳамширалари билан бир хил иш шароитлари;
Тошкент халқаро аэропортидан Германиягача бепул авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
Германияда иш жойида бепул ўқитиш;
Германияда профессионал тан олиниши учун бепул имтиҳон топшириш;
Германияда қўшимча малака ошириш имконияти;
Ўзбекистонда ва Германияда бутун дастур давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
Германияда вақтинчалик бепул уй-жой ва иш ҳақининг бир қисмини дарҳол бериш.
Asklepios учун:
талаблар ва шартлар Axen университет касалхонаси билан бир хил. Ягона фарқ шундаки, психиатрия шифохонасида камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб қилинади.
“Globogate Recruiting GmbH” ва иш берувчи билан интервьюдан муваффақиятли ўтган номзодлар дастур мажбуриятларини ва иш берувчилардан бири билан камида 3-5 йилга меҳнат шартномасини олади.
Лойиҳада иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
