Жорий йил 18 март куни Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров бошчилигида аҳоли ва тиббиёт муассасаларини дори воситалари
2025-03-19 09:35:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат молиявий назорати инспекцияси марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари масъул раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида жорий йилдаги дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж, харидлар қонунийлигини таъминлаш, ортиқча харажатлар ва талон-тарожликларга йўл қўймаслик, назорат остида дори воситаларини ўз вақтида аҳоли ҳамда тиббиёт муассасаларига етказиш, соҳадаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди, манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди, соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳлари ташкил этилиши режалаштирилди.



