Тренинг машғулотлари: Эрготерапия нима, унинг истиқболи қандай?
2025-03-12 14:35:00 / Янгиликлар

Президентимиз раислигида 2024 йил 13 декабрда бўлиб ўтган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам айни масала кенг таҳлил қилинган ҳамда истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.
Хусусан, муҳокама давомида 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра кўпайтирилиши ва хорижий экспертлар иштирокида мутахассисларимизнинг малакаси оширилиши кўрсатиб ўтилганди.
Хўш, ҳозирги пайтда бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Аввало, мутахассисларнинг соҳага доир билимларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганлигини айтиш зарур.
Айни пайтда Тошкент тиббиёт академиясида Халқаро соғлиқ ва фаровонлик университети (Япония) профессори Макото Коно ҳамда Сиракуз университети (AҚШ) магистранти Миржаҳон Турдиев иштирокида бўлиб ўтаётган “Эрготерапиянинг инклюзив реабилитацияда тутган ўрни” мавзуидаги тренинг машғулотлари ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.
Тренинг 10 — 14 март кунларига мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида мамлакатимиздаги бир қатор тиббиёт муассасалари вакиллари ўзларининг эрготерапия борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


