Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.=
2025-03-09 09:35:00 / Янгиликлар
Ушбу операция Россиянинг Я.Л.Цивьян номидаги Новосибирск травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази нейроортопедия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Пелеганчук билан биргаликда бажарилди.
Унда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан келган 60 ёшли беморда умуртқа поғонасида реконструктив операция муваффақиятли бажарилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада мазкур юқори технологик амалиёт тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
