Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси пойтахт тиббиёт муассасаларидаги бўш лавозимларга ишга таклиф этади
2025-02-20 14:50:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда қуйидаги мутахассисликлар бўйича вакансиялар мавжуд:
педиатр;
неонатолог;
кардиолог;
анестезиолог-реаниматолог;
терапевт;
оила шифокори;
эндокринолог;
офтальмолог;
инфекционист;
аллерголог;
онколог;
иммунолог;
фтизиатр;
психиатр (катталар ва болалар).
Ҳамширалар учун мавжуд вакансия:
патронаж ҳамшираси;
доя;
умумий амалиёт ҳамширалари.
Юқорида келтирилган вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун мутахассислик бўйича диплом ва малака талабларига эга бўлиш, меҳнат стажининг узилиши 3 йилдан ошмаслиги зарур.
Қўшимча саволлар бўйича 71-233-40-93 телефон рақамига душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар ёки Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/2-уйда жойлашган Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
