Аввал хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида
2025-02-17 12:20:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда вазирлик масъуллари, Япония хaлқaро ҳaмкорлик aгентлиги (JICA), ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Daido Industries Inc” компанияси, Осака тиббиёт ва фармацевтика университети ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали мазкур тадбир тафсилотлари билан батафсил танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
