Пойтахтимизда яна бир тиббиёт муассасаси замонавий бинода иш бошлади
2025-02-08 09:35:00 / Янгиликлар
Пойтахтимизда яна бир тиббиёт муассасаси замонавий бинода иш бошлади. Гап Бектемир тумани, “Мусаффо” МФЙда жойлашган 69-оилавий поликлиника хусусида бормоқда.
Қисқа вақт ичида бу ерда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Илғор тиббиёт асбоб-ускуналари келтириб ўрнатилди. Натижада тиббиёт ходимлари ва ҳудуд аҳолиси учун зарур қулайликлар яратилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шулар хусусида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
