Аорта — инсон танасидаги энг катта ва узун шоҳтомир
2025-01-08 11:15:00 / Янгиликлар
Аорта — инсон танасидаги энг катта ва узун шоҳтомир. Унинг ёрилиши шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган ўта жиддий ҳолат ҳисобланади. Ушбу патология ўз вақтида даволанмаса, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида шундай хасталикка чалинган беморларда мураккаб операция — қорин аортасини суний протезлаш амалиётини бажариш йўлга қўйилди.
ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда Бухородан тайёрланган видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
